andijon2015

"АНДИЖОН" ЖАМОАСИ БИРОДАР АБДУРАИМОВНИ ТАБРИКЛАЙДИ!

Бугун ўзбек футболининг барҳаёт афсонаси, мамлакатимизда каттаю кичик мухлиснинг азиз футболчиси бўлган Биродар Ҳасанович Абдураимов қутлуғ 70 ёшни нишонламоқда. Ўзбекистонда ХХ асрнинг энг яхши футболчиларидан бир, "Шуҳрат" медали ва "Ўзбекистон ифтиҳори" кўкрак нишони соҳиби Биродар Абдураимовни танимаган ва билмаган ишқибоз топилмаса керак. Ўз вақтида "Пахтакор" таркибида бетакрор ўйинлари билан мухлислар қалбини забт этган Биродар Ҳасанович ўзбек футболининг ривожига катта ҳисса қўшган ва ҳозирда ҳам қўшиб келмоқда. Биродар Ҳасановичнинг ўғиллари Азамат, Жасур ва Баҳодир отаси каби футболчи сифатида мухлислар меҳрини қозона олишган. Ҳозирда улар мураббийлик соҳасида фаолият кўрсатиб келишмоқда. Азамат Абдураимов "Андижон" жамоасини муваффақиятли бошқараётган бўлса, Жасур бир неча йиллардан бери "Пахтакор" академиясида болаларга футболнинг сир асрорларини ўргатиб келмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, "Андижон" жамоаси номидан Биродар Абдураимовни қутлуғ 70 ёши билан табриклаймиз. Ҳамиша соғ омон бўлинг Биродар Ҳасанович! 
 

Опросы

Сўров
                     Мусобақа жадвали

 №
Жамоа Ў Ю Т-Н О
1 Пахтакор 23 19 46-16 60
2 Локомотив 23 17 48-16 55
3 Насаф 23 16 41-16 51
4 Бунёдкор 23 15 29-14 47
5 Нефтчи 23 14 32-19 45
6 Олмалиқ 23 11 43-34 38
7 Металлург 23 8 36-29 29
8 Қизилқум 23 8 30-38 27
9 Машъал 23 7 27-33 26
10 Шўртан 23 6 32-40 25
11 Навбаҳор 23 7 30-41 25
12 Қўқон-1912 23 7 22-37 23
13 Сўғдиёна 23 6 20-46 20
14 Динамо 23 5 21-35 18
15 Андижон 23 5 21-42 18
16 Бухоро 23 4 21-43 16

          

БИЗНИНГ ҲАМКОРЛАРИМИЗ

Фойдали маълумот

Фанатам
Бизнинг анжомлар дўконимиздан харид килинг
Журналистлар учун
Новые правила аккредитации
© 2010 Андижон профессионал футбол клуби
Создание сайта: Brand.uz