andijon2015

СЕРГЕЙ КОВШОВ: БУ ЎЙИНДА ОЧКО ЙЎҚОТМАСЛИГИМИЗ КЕРАК ЭДИ

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Ковшов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
-Ўйин жанговор руҳда ўтди. Айни пайтда бу иккала жамоа олдидаги вазифалар бошқа-бошқа. Масалан, биз олий лигада қолишга ҳаракат қиляпмиз, “Локомотив” эса чемпионлик учун курашмоқда. Албатта, мағлубиятга учраганимиздан афсусдамиз. Бугунги ўйинда очко олишимиз керак эди. Ҳозир бизга ҳар бир очко жуда ҳам муҳим. Тўғри бугун сифатли ўйин кўрсатмадик, аммо йигитлар охиригача курашишди. Энг муҳими, жамоамизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди. Бу нарса мени қувонтирдим. Тажриба барибир ўз сўзини айтди. “Локомотив” клуби класс борасида биздан бироз эмас анча юқори. Аммо бугун майдонда жонбозлик кўрсатиш ва иштиёқ борасида улардан ёмон кўринганимиз йўқ. Биринчи таймнинг ўзидаёқ Рустам Аъзамовни алмаштиришга қарор қилдик. Менинг назаримда унинг ўйини қовушмади ва бир нечта хатоларга йўл қўйди. Қолаверса, у жароҳатидан яқинда қутулди. Шу боис уни ўйинга юқори даражада тайёр бўлмагани сезилди.
- Кейинги турда жамоангизни “Навбаҳор”га қарши кечадиган дерби учрашуви кутиб турибди. 
- Ҳа, “Навбаҳор”га қарши ўйин ҳам осон ўтмайди. Биз бу ўйинда ҳам катта иштиёқ ва охиригача курашиш учун майдонга тушамиз. Асосийси, футболчилар руҳиятларини туширмасликлари керак. Бугун намойиш этган ўйинимиз мухлисларга ҳам ёқди деб ўйлайман. Гарчи 2:0 ҳисобида ютқазаётганимизда ҳам ишқибозлар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди. Бунинг учун мухлисларга раҳмат айтаман.
-Лочин Солиев билан Расул Раҳмонов таркибда кўринишмаяпти. Айни пайтда уларнинг ҳолати қандай?
- Уларнинг жароҳатлари жиддий ва ҳозирда даволанишмоқда. Шу боис машғулотларда ҳам қатнашишмаяпти. Улар жамоамиз учун керакли футболчилар ва тез орада майдонга қайтишларига умид қиламиз.

Опросы

Сўров
                     Мусобақа жадвали

 №
Жамоа Ў Ю Т-Н О
1 Пахтакор 23 19 46-16 60
2 Локомотив 23 17 48-16 55
3 Насаф 23 16 41-16 51
4 Бунёдкор 23 15 29-14 47
5 Нефтчи 23 14 32-19 45
6 Олмалиқ 23 11 43-34 38
7 Металлург 23 8 36-29 29
8 Қизилқум 23 8 30-38 27
9 Машъал 23 7 27-33 26
10 Шўртан 23 6 32-40 25
11 Навбаҳор 23 7 30-41 25
12 Қўқон-1912 23 7 22-37 23
13 Сўғдиёна 23 6 20-46 20
14 Динамо 23 5 21-35 18
15 Андижон 23 5 21-42 18
16 Бухоро 23 4 21-43 16

          

БИЗНИНГ ҲАМКОРЛАРИМИЗ

Фойдали маълумот

Фанатам
Бизнинг анжомлар дўконимиздан харид килинг
Журналистлар учун
Новые правила аккредитации
© 2010 Андижон профессионал футбол клуби
Создание сайта: Brand.uz