andijon2015

ВАДИМ АБРАМОВ: БИЗ ЎЗ ОЧКОЛАРИМИЗНИ ОЛИШДА ДАВОМ ЭТИШИМИЗ КЕРАК

“Андижон” ва “Локомотив” жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида темирйўлчилар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
-Умуман олганда натижа биз учун қониқарли бўлди. Ўйинни хотиржам якунлашимиз ҳам мумкин эди. Аммо учрашув охирини ўзимизга-ўзимиз қийин қилиб олдик. Дарвозамизга тушунарсиз пенальти қўйилди. “Андижон” сўнгги учрашувларни яхши ўтказаётгани боис бизга осон бўлмаслигини билардик. Шунга қарамай, қийин ўтган учрашувда ғалабага эришдик ва бунинг учун шогирдларимдан миннатдорман. Биринчи бўлимда рақиб дарвозасига йўл топа олмадик. Иккинчи таймга қараганда дастлабки бўлимда ёрқин ўйин кўрсата олмадик. Тўғри, биринчи таймда ҳам бир қатор вазиятларни юзага келтирган бўлсак-да, буларни голга айлантира олмадик. Гол уришимизга рақиб ҳам йўл қўймади. Аммо иккинчи бўлимда мезбонлар дарвозасини икки бор ишғол этиб, ўйинни ўз назоратимиз остида ўтказдик. Бугун йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Лекин кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Муҳими, уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз.
-“Андижон”нинг ўйини ҳақида нима дейсиз?
- “Андижон” мусобақа жадвалининг қайси поғонасида бўлмасин ўз майдонида ҳар қандай рақибга муаммо туғдира олади. Бугун ҳам улар мухлислар далдаси билан ўз ўйинларини намойиш этишди. Мезбонлар очко олиш иштиёқида майдонга тушишганини намойиш этдилар.
- “Пахтакор” билан бўлган ўйиндан кейин “шерлар” чемпионлик масаласини ҳал қилди дегандингиз. Ҳозир ҳам шу фикрдамисиз?
-Асосийси биз ўз очколаримизни олишда давом этишимиз керак. “Пахтакор” жорий чемпионатда фақат биздан бошқа ҳеч кимга ютқазмай келмоқда. Шунинг учун уларни чемпионлик масаласини деярли ҳал этишгани билан табриклагандим. Ҳозир ҳам “Пахтакор” очко йўқотаётгани йўқ.

Опросы

Сўров
                     Мусобақа жадвали

 №
Жамоа Ў Ю Т-Н О
1 Пахтакор 23 19 46-16 60
2 Локомотив 23 17 48-16 55
3 Насаф 23 16 41-16 51
4 Бунёдкор 23 15 29-14 47
5 Нефтчи 23 14 32-19 45
6 Олмалиқ 23 11 43-34 38
7 Металлург 23 8 36-29 29
8 Қизилқум 23 8 30-38 27
9 Машъал 23 7 27-33 26
10 Шўртан 23 6 32-40 25
11 Навбаҳор 23 7 30-41 25
12 Қўқон-1912 23 7 22-37 23
13 Сўғдиёна 23 6 20-46 20
14 Динамо 23 5 21-35 18
15 Андижон 23 5 21-42 18
16 Бухоро 23 4 21-43 16

          

БИЗНИНГ ҲАМКОРЛАРИМИЗ

Фойдали маълумот

Фанатам
Бизнинг анжомлар дўконимиздан харид килинг
Журналистлар учун
Новые правила аккредитации
© 2010 Андижон профессионал футбол клуби
Создание сайта: Brand.uz