andijon2015

ТАЖРИБА ЎЗ СЎЗИНИ АЙТДИ

Бугун олий лигада 23-тур учрашувлари бўлиб ўтди. “Андижон” жамоаси ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган “Локомотив”ни қабул қилди.  
Учрашувнинг дастлабки бўлимида мухлислар гол кўришгани йўқ. Иккала жамоа ҳам ҳимояда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Тўғри, хавфли вазиятлар борасида меҳмонларнинг устунлиги сезилиб турди. Аммо Геннадий Мошняга ва “Андижон” ҳимоячилари биринчи таймда ишончли ўйин намойиш этдилар.
Иккинчи бўлим темирйўлчиларнинг фаоллиги билан бошланди. Бунинг натижасида 55-дақиқада Темур Кападзе ўз тажрибасини намойиш этган ҳолда ҳисобни очди. У 17 метрлар узоқликдан кучли зарбаси билан Мошнягани доғда қолдирди. Голдан сўнг мезбонлар қисқа вақт оралиғида ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. 62-дақиқада Турсунбой Хусановни узоқ масофадан кучли зарбасидан кейин Игнатий Нестеров тўпни қийинчилик билан қайтарди. “Локомотив”нинг тажрибали жамоа эканлиги 71-дақиқада яна бир бор ўз тасдиғини топди. Сўнгги пайтларда майдонни голсиз тарк этмаётган Санжар Шоахмедов меҳмонларнинг ҳужумини гол билан якунлади. Ўтказиб юборилган иккита гол андижонликларни шаштини пасайтирмади. Улар ҳам қарши ҳужумларни голга айлантиришга ҳаракат қилишди. Натижада 81-дақиқада темирйўлчилар дарвозасига пенальти белгиланди ва буни Анвар Бердиев аниқ бажарди. Аммо ҳисобни тенглаштириш учун мезбонларга вақт етмади.  
«Андижон» – «Локомотив» - 1:2 (0:0)
Ҳакамлар: 
И. Танташев (Бухоро), Х. Шодмонов (Бухоро), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
“Андижон”: 12.Геннадий Мошняга, 2.Турсунбой Ҳусанов, 3.Даврон Турсунов, 5.Иқбол Бобохонов, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Асқар Жадигеров (23. Санжар Асқаралиев, 61), 11.Абдумалик Абдуллаев (14.Абдулатиф Абдуқодиров, 74), 13.Анвар Бердиев, 18.Рустам Аъзамов (8.Шукур Жумабоев, 41), 21.Жавлон Гусейнов, 30.Абдуллоҳ Олимов. 
Захира: 1.Элдор Исабоев, 4.Раҳим Қодиров, 8.Шукур Жумабоев, 14.Абдулатиф Абдуқодиров, 23.Санжар Асқаралиев, 25.Фарруҳ Мирзаев, 33.Умрилло Рамазонов.
“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (10. Марат Бикмаев, 53), 13.Луфтулла Тўраев, 16.Жасур Ҳасанов (кичик), 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев (3. Шавкат Муллажонов, 77), 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 77.Жасур Ҳасанов (катта) 33.Олег Зотеев, 86).
Захира: 12.Маъмур Икромов, 3.Шавкат Муллажонов, 4.Бобур Йўлдошев, 10.Марат Бикмаев, 24.Иброҳим Раҳимов, 33.Олег Зотеев, 55.Мўйдин Мамазулумов.
Голлар: Т.Кападзе, 55 –0:1. С.Шоахмедов, 71 – 0:2. А.Бердиев, 81-пен. – 1:2.
Огоҳлантиришлар: И.Бобохонов, 14. Т.Хусанов, 37. И.Отахонов, 43. Ш.Жумабоев, 64.

Опросы

Сўров
                     Мусобақа жадвали

 №
Жамоа Ў Ю Т-Н О
1 Пахтакор 23 19 46-16 60
2 Локомотив 23 17 48-16 55
3 Насаф 23 16 41-16 51
4 Бунёдкор 23 15 29-14 47
5 Нефтчи 23 14 32-19 45
6 Олмалиқ 23 11 43-34 38
7 Металлург 23 8 36-29 29
8 Қизилқум 23 8 30-38 27
9 Машъал 23 7 27-33 26
10 Шўртан 23 6 32-40 25
11 Навбаҳор 23 7 30-41 25
12 Қўқон-1912 23 7 22-37 23
13 Сўғдиёна 23 6 20-46 20
14 Динамо 23 5 21-35 18
15 Андижон 23 5 21-42 18
16 Бухоро 23 4 21-43 16

          

БИЗНИНГ ҲАМКОРЛАРИМИЗ

Фойдали маълумот

Фанатам
Бизнинг анжомлар дўконимиздан харид килинг
Журналистлар учун
Новые правила аккредитации
© 2010 Андижон профессионал футбол клуби
Создание сайта: Brand.uz